Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 19 ёшли йигит талончилик содир этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 21 февраль куни соат 03:00ларда Амирбек Ғ. 21 ёшли Сайёра Қ.нинг сочларини қирқиб ташлаб, қўлидаги салкам 1,5 млн сўм турувчи телефонни олиб қочган.
Олиб борилган тадбир давомида Амирбек ушланган ва ундан телефон ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.