Андижон вилоятида эҳтиёжмандларга ажратилган пуллар талон-тарож қилинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Маълум блишича, Жалақудуқ туманида эҳтиёжмандлар учун ажратилган субсидия пуллари талон-тарож бўлган. Департаментнинг билдиришича, «Х.Б.» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари ва Жалақудуқ туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъуллари ўзаро тил бириктириб, кам таъминланган ва ишсизлар номига субсидия маблағларини ажратиш орқали «Х.Б.» кооперативига 111,5 миллион сўм ўтказган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида бу маблағларга ҳеч қандай маҳсулот олинмаган ва хизмат ҳам кўрсатилмай талон-торож қилингани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.