Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги тунги клубларнинг бирида жанжал юзага келди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 9 мартдан 10 мартга ўтар кечаси тунги соат 00:30ларда “Лас-Вегас” номли ресторанда 31 ёшли Алишер А. маст ҳолатда диджейдан микрофон сўраган пайтида 22 ёшли диджей буни рад этган. Шундан сўнг Алишер икки нафар дўсти билан диджейни калтаклаган ва у шифохонага мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.