Самарқанд вилоятида навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса 7 март куни соат таҳминан 17:00ларда содир бўлган. Дамас автомобили 10 ёшли болани уриб, бетон тўсиққа бориб урилган.
Ҳайдовчи жароҳатланмаган, бола эса шифохонага олиб борилган. Ҳозирда боланинг аҳволи ўта оғир экани айтилмоқда. Таъкидланишича, бола зарбдан сўнг бетон тўсиққа бориб урилган. Ҳуқуқ тартибот органлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.