Тошкент вилояти Янгийўл туманида тадбиркордан пора олаётган мансабдор ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.
Маълум бўлишича, Кадастр агентлигининг туман бошлиғи вазифасини бажарувчи С.Ж. тумандаги МЧЖларнинг бирига “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор” шаҳобча биносининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтган ва бунинг учун 10 тонна цемент талаб қилган. Мансабдор ушбу цементни 10 млн сўмга баҳолаган ва пора сифатида “Кобальт”га аккумулятор ҳамда 500 долларни олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда вақтинча раҳбарнинг ушбу хатти-ҳаракатлари юзасидан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.