Тошкентда 1993 йилда туғилган йигит қидирилмоқда. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Жавохир Меликузиев 6 та жиноятда гумонланмоқда. Фуқаро Чилонзор, Мирзо-Улуғбек ва Яккасарой туманларида ўғрилик содир этгани айтилмоқда.
Йигит хонадонларга кириб, тилла-тақинчоқларни ўғирлаган. Кейинчалик гумонланувчи ушбу нарсаларни Қўйлиқ бозорида сотиб юборган. Йигит ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлганлардан ҳуқуқ тартибот органларига ёки қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш сўралмоқда: +998998487577 ва +998977104994. Таъкидлаш жоиз, Меликузиев аввал ҳам бир неча маротаба судланган.