Пойтахтда кафедан темир сейфни ўғирламоқчи бўлган қиз ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса 1 март куни соат 04:30 ларда содир бўлган. 27 ёшли Ширмохон К. кафега бориб, ичида 15 млн сўм бўлган сейфни ўғирламоқчи бўлган.
Ушбу пуллар кафе раҳбари 21 ёшли Ҳумоюн А.га тегишли бўлган. Қиз воқеа жойидан яширинмоқчи бўлган вақтда ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.