Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 21 ёшли қиз ўзини автомобиль йўли устидан ўтувчи кўприкдан ташламоқчи бўлди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда тарқалди.
Маълум бўлишича, 21 ёшли Тошкент вилоятилик қиз 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси, тунги соат 03.35да ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлган. Ҳодиса юзасидан тарқатилган видеода уни ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари тўхтатиб қолганини ва кўприкдан олиб тушганини кўриш мумкин. Хабар қилинишича, ҳодиса юзасидан қизнинг онасига айтиган ва уларга психологик ёрдам кўрсатилган.
Қиз қийинчликларга дуч келганини ва шу сабабдан ҳам шундай қилишга мажбур бўлганини айтмоқда. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.