Хоразм вилоятида содир бўлган кучли шамол бер неча талофатларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ушбу шамол кучли бўлганидан Хонқа тумани Жиноят ишлари бўйича суди биносининг томи қулаб тушган. Тармоқларда тарқалган суратлар ушбу хабарни тасдиқламоқда.
Шунингдек, бугун тумандаги бозорнинг томи ҳам қулаб тушгани акс этган суратлар тарқалди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда. Ҳозирда воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ишламоқда.