Тошкент шаҳрида яна бир оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 8 январь куни пойтахтдаги Троя кафесига келган меҳмонлар ўзаро жанжаллашган. Шундан сўнг уларни кафе қўриқчилари ажратишга уринган. Лекин меҳмонлар қулоқ солавермагач, қўриқчилар ҳуқуқ тартибот органларини чақириш ўрнига ўзлари улар билан муштлашган. Оқибатида ушбу жанжал бир-бирига идиш отишга ва сўнгра пичоқбозликка айланиб кетган. Умумий ҳисобда ушбу жанжалда 45 киши иштирок этган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ЖКнинг 277 моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.