Наманганда ИИБ терговчисига 500 доллар беришга уринган шахс қўлга олинди

Наманганда ИИБ терговчисига 500 доллар беришга уринган шахс қўлга олинди
2019 йилнинг 30 январь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ 4-сон ИИБ Тергов бўлинмаси катта терговчиси Отабек Жалолов вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Дарё» маълум қилди.

Унда иш юритувида бўлган шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориш давомида мазкур жиноятни содир этишда иштироки аниқланган А.Ж.ни кўрсатма олиш учун чақиртирган вақтда ўзини унинг яқин танишиман деб таништирган «Зокир» исмли шахс у билан бирга хизмат хонасига келиб, жиноят ишининг А.Ж. оид қисмини тугатиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари беришни таклиф қилганлигини билдирилган.

О.Жалоловнинг билдиргисига асосан шу куннинг ўзида вилоят прокуратураси, ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими, тергов, ЭКБ ва кадрлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. «Зокир» исмли шахс Жалоловнинг хизмат хонасида 450 АҚШ долларини пора тариқасида берган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув давомида ушбу шахс Наманган шаҳридаги «Тинчлик» маҳалласида яшовчи З.Р. эканлиги аниқланди. У томонидан пора тариқасида берилган 450 доллар холислар иштирокида текшириб кўриш учун олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратураси томонидан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдурахмон Хамидов 2 феврал 2019 20:22
    Ушбу холатда терговчининг энг асосий вазифаси пора таклиф килган шахсга пора бериш жиноят эканлигини тушунтириб, уни ушбу жиноятни содир этишдан кайтариш булган. Таклиф килинган порани олишга рози булиб, терговчи ушбу фукарони жиноят содир этишга ундаган. Пора беришни таклиф килиш жиноят эмас, порани бериш жиноят хисобланади. Ушбу холатда терговчини узини ЖКнинг 205 ва 28,211-моддалари билан жавобгарликка тортиш керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Наманганда ИИБ терговчисига 500 доллар беришга уринган шахс қўлга олинди