Самарқандда 27 ёшли аёл 7 ва 14 ёшли ака-укаларни ваҳшийларча ўлдириб, мурдаларни ёқиб юборди

Самарқандда 27 ёшли аёл 7 ва 14 ёшли ака-укаларни ваҳшийларча ўлдириб, мурдаларни ёқиб юборди
Самарқанд вилоятида ваҳший қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 14 март куни Пайариқ тумани Алишер Навоий маҳалласида яшовчи аёл М.Т. 7 ва 14 ёшли болалари йўқолгани ҳақида ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Болалар мактабга кетамиз деб уйдан чиқиб, қайтиб келмаган. Кейинчлик аниқланишича, 6-мактабда 1- ва 7-синфда ўқувчи ака-укалар 27 ёшли аёл томонидан ўлдирилган бўлган.

Прокуратурага кўра, жиноят 13 март куни содир бўлган. Аёл О.Т. таниши М.Т.нинг уйига яширин равишда кириб, ўғрилик жиноятини содир этаётганда ушбу ҳодисани ака-укалар кўриб қолган. Шунда аёл гувоҳлардан қутилиш мақсадида уларни ўз уйига алдаб олиб келган. Уйга келгач аёл дастлаб А.Т.ни белукрак билан уриб, ўлдирган. Шундан сўнг аёл укасига ёрдам бериш учун келган акасини ҳам белкурак билан ўлдирган. Аёл жиноят изини яшириш мақсадида мурдаларни ёқиб юбориб, уларни кўмиб ташлаган. Олиб борилган тадбир давомида исковчи итлар мурдаларни аниқлаган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «а», «в», «ж», «о» бандлари (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Аёл ҳибсга олинган. Иш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдувахоб 18 март 2021 11:12
    Оллох жазосини берсин.
  2. Jasurbek 16 март 2021 10:38
    Al qasos minal xaq
  3. Байрам Ходжейли 16 март 2021 10:24
    Аллах жазасын берсин,
  4. Шерзод холмуродов 15 март 2021 19:54
    Уни кулларини чопиш керак худодан топгир
    1. ДОНИЁРБЕК 17 март 2021 19:23
      Шерзод холмуродов,
  5. Дилдора 15 март 2021 19:31
    Ей худо боларни 7 14 ёшга келтитганча одам узидан утганини узи билади бечора болаларга нима айб худодан топгуур ноинсоооооф бу нарсани уйлашга одам куркадии хеч афсусланмай кандай килишадии ноинсофлар...угирлик хам шунака ишлар хам ёкчиликдан келиб чикяптии
  6. Андижонлик фукаро 15 март 2021 18:59
    Астагфуруллох!
    Бундай кимсаларга оллохни узи жазосини берсин
  7. Бос 15 март 2021 17:16
    😭😭😭😭 одамлар бунака нарсадан куркмай куйди илтимос бундайларга жазони каттиклаштириш керак!!! Улим жазосини кайтаринг!!
    1. Ххх 15 март 2021 19:22
      Бос,
      Тугри улим жазосини тиклаш керак ёки умрбод камок жазоси бериш керак
    2. Asalova Baxor 20 март 2021 04:02
      Insonni bunday vaxshiligi insonlikka kirmaydi bundaylarga inson bolish xayf xisoblanadi. Olimga maxkum shunga loyiq. Kim kafolat beradi xolatni takrorlanmaslikni, olloxim bergan umrini kesish .......
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда 27 ёшли аёл 7 ва 14 ёшли ака-укаларни ваҳшийларча ўлдириб, мурдаларни ёқиб юборди