Тошкент вилоятида вояга етмаган қиз зўрлангани ва контейнерга қамаб қўйилгани айтилмоқда

Тошкент вилоятида вояга етмаган қиз зўрлангани ва контейнерга қамаб қўйилгани айтилмоқда
Тошкент вилоятида 14 ёшли қиз зўрлангани маълум қилинди. Бу ҳақда ЎзА нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, ўтган йили ёзда айни карантин вақтида 14 ёшли қиз аммасининг уйига меҳмонга борган. Кўчада транспорт ҳаракати чеклангани учун у ичида икки йигит бўлган машинага чиққан. Сўнгра йигитлар қизни алдаб, “дача”га олиб кетган ва ўша ерда қизга дори ичириб, уҳлатиб қўйган. Бу орада йигитлардан бири уни турли ҳолатда суратга олган. Шундан сўнг йигит қизга бу ерга келганини ҳеч кимга айтмаслик шарти билан уни уйига олиб бориб қўйган.

Орадан вақт ўтгач йигит қизнинг олдига келиб “сумканг қолиб кетибди” деб баҳона қилиб чақириб олган ва суратларни тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, кўп қаватли уйга олиб борган ва қиз йўқолиб қолган. Бу орада қизи йўқолиб қолганини эшитган ота Москвадан қайтиб келган ва ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, ўзи ҳам қизини қидиришга тушган. Лекин қиз топилмаган. Орадан бир неча кун вақт ўтгач қиз уйига абгор аҳволда келган. Бу вақтда эса ота қизини сиқтаб, барча воқеаларни билиб олган.

Маълум бўлишича, қиз сўнгги икки кунни узоқда жойлашган контейнерда ўтказган. Йигит қизни зўрлаш билан бирга, овлоқ жойга уни олиб бориб, контейнерга қамаб қўйган ва шу тариқа қизнинг ўлишини хоҳлаган. Лекин қиз бахтли тасодиф билан у ердан қутулиб қолган. Отанинг айтишича, ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Лекин орадан 6 ой вақт ўтган бўлсада йигитларга ҳеч қандай чора кўрилмаган. Нашр ота ички ишларга ва бошқа ташкилотларга қатнаб чарчаганини маълум қилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ХХХ 18 март 2021 09:52
    Ҳар хил бахоналар билан чузиб юрибди одамлар унитадими деб.Кимнинг эркатойи бўлса керак ёки олиб қўйган.
  2. Шухрат 17 март 2021 19:59
    Аллох узи бу дунёда жазосини берсин, хор булиб улларинг ишкилиб.
  3. Бахром 17 март 2021 11:10
    Вактни атайлаб чузишяпти шекилли !!!
  4. САВОЛЛАР 17 март 2021 07:31
    Шундай ички ишлар ходими бор харом еявериб халолга айлантириб олишган оллох бас келсин сенларга .Астофириллох астофриллох астофриллох.
  5. Андижонлик фукаро 16 март 2021 21:30
    Ушбу кабих ишларни килган махлукларга зудлик билан конуний тарзда катъий чора куриб,, огир жазо билан жазоланиши керак.
    Ахир давлатиммзни конунларида бундай кимсаларга жазо мукаррар.
    1. бахлий булинг 18 март 2021 17:52
      Андижонлик фукаро,
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент вилоятида вояга етмаган қиз зўрлангани ва контейнерга қамаб қўйилгани айтилмоқда