Тошкентда навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, пойтахтда ёш йигит автомашинасида йўл четида турган машинага бориб урилган. Кейинчалик аниқлик киритилишича, ҳайдовчи гиёҳванд модда таъсирида бўлган ва у содир этган хатти-ҳаракатини англай олмаган. Шунингдек, ҳодиса юзасидан тайёрланган видаолавҳада йигитдан исми шарифи ва туғилган йили сўралганда ҳеч нимани билмаслигини ва ўзини яхши қилмаётганини айтган.
Ҳайдовчининг машинасидан ва ёнидан гиёҳванд моддалари топилган ва улар экспертизага юборилган.