Тошкент шаҳридаги “Akfa Medline” қўриқчиси калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 14 март куни соат 16:08 ларда 45 ёшли Баҳодир У., ва 51 ёшли Ровшан Қ.,лар шифохона қўриқчиси, 27 ёшли Аъзам А.ни ҳеч бир сабабсиз уриб ташлаган. Кейинчалик аниқ бўлишича, Баҳодир ўша ерда даволанаётган бўлган, Ровшан эса уни кўришга келган. Қўриқчи Ровшан ичкарига кириш мумкин эмаслигини айтсада у ичкарига кириб, бир соат ўтгач Баҳодир билан чиқиб келган. Шунда улар қўриқчига қарата “қўлингдан нима келди” деб мазах қилиб, дўппослаган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов департаменти ушбу жиноятни содир этганларга 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланишини ёки шунча муддатга қамалиши мумкинлигини маълум қилди.