Андижон тумани Шифокор кўчасидаги тиббиёт бирлашмасида йирик ёнғин юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун соат 18:42да содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар етиб бориб, у ерда бўлган 20 нафар беморни хавфсиз ҳудудга эвакуация қилган ва олов бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида бинонинг 100 кв.м майдон том ва шифт қисми ёнган.
Ёнғин тезкорлик билан ўчирилиб, 500 кв.м майдон сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.