Шу йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда, Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропорт орқали Туркиянинг Истамбул шаҳрига 2 нафар аёлларни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинди.
Жиноий гуруҳ аъзолари Истамбул шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи ўзбекистонлик аёл билан олдиндан тил бириктириб, унинг кўмагида авиачипталар сотиб оладилар. Улар Истамбулга юборилаётган аёлларга аввалига 1500 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишадилар. Далилий ашёлар билан қўлга олинган 1983 йилда туғилган Қ.А. ва 1985 йилда туғилган У.М.(аёл)га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.