Маълум бўлишича, бугун, 18 март куни Боёвут ҳамда Ховос туманларида содир бўлган кучли шамол айрим бинолар томини учириб юборди. Тармоқларда тарқалган суратларда бунинг гувоҳи бўлиш мумкин. Шунингдек, шамол натижасида айрим ҳудудлар электр токисиз қолган.
Шу билан бирга, тармоқларда тарқалган видеоларнинг бирида фуқаро видеога олиб турган вақтда кучли шамол бино томини учириб юборгани тасвирга тушиб қолганини кўриш мумкин.
Аввалроқ ФВВ мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлишидан огоҳлантирган эди.