Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент метросида иккита поезд тўқнашиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзбекистон темир йўллари ушбу хабарга изоҳ берди.
Таъкидланишича, ҳодиса кеча 18 март куни соат 20:00 ларда Олмазор ва Бекат-1 станциялари оралиғида содир бўлган. Ахборотда иккита поезд бир-бирига енгил урилгани маълум қилинган.
Маълумотга кўра, №5 поезди йўлда ортиқча предметни кўриб, тўхтаб қолган. Унинг ортидан келаётган №9 поезди тўхташга улгурмай, ушбу ҳодиса юз берган. Ҳеч ким жабрланмаган. Поездлар ҳаракати қайта тикланган.