Тошкентда ота ўғлини ўлдириб, жиноят фош бўлмаслиги учун мурдани учта жойга кўчирди

Тошкентда ота ўғлини ўлдириб, жиноят фош бўлмаслиги учун мурдани учта жойга кўчирди
Тошкент шаҳрида ота ўз ўғлини ўлдирди. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2018 йилнинг 27 август куни Яшнобод туманида яшовчи ота ўғлини спиртли ичимлик ичганликда айблаб кетмон билан ўлдириб қўйган. Шундан сўнг у 28 август куни мурдани ертўлага кўмиб қўяди. У жиноят фош этилмаслиги учун октябрь ойида мурда кўмилган жойни цементлаб қўяди.

Хабар қилинишича, эркакнинг қизи акаси йўқолиб қолгани ҳақида ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган кундан сўнг ота 2019 йилнинг октябрь ойида боласининг мурдасини кавлаб олиб, томга яшириб қўйган. 2020 йилнинг 14 февралида эса мурдани қўшнисининг томига олиб бориб қўяди.

Ота ҳар қанча уринса ҳам жинояти фош бўлади. Ҳодиса юзасидан суд бўлиб ўтган ва эркак ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдул 19 март 2021 23:20
    Ҳаммасига лаънати ароқ айбдор.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентда ота ўғлини ўлдириб, жиноят фош бўлмаслиги учун мурдани учта жойга кўчирди