Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги фермер хўжалиги ишчилари калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 17 март куни Ўзбекистон МФЙдаги боғдорчиликка асосланган фермер хўжалигига 50-60 нафар фуқаролар бостириб борган. Уларни аввалроқ ФХ раҳбари Камол М. билан низолашиб қолган опа-сингил Дилфуза У. ва Нигора У.,лар етаклаб келган бўлган. Аввалроқ аёллар директор билан гўёки маҳалладаги ерни ўзбошимча эгаллаб олдинг дея жанжаллашган бўлган.
17 март куни содир бўлган воқеада 55 ёшли Камол М., ҳамда ишчилари 26 ёшли Муроджон Р., 34 ёшли Сардор Қ., 47 ёшли Алишер Х., 28 ёшли Жахонгир Х., 39 ёшли Араббой Т.,лар 24 ёшли Тоҳир Б., 34 ёшли Махмуд О., лар томонидан калтакланган бўлган. Шунингдек, уларга тегишли бўлган “Nexia-3”, “Niva”, “Hyundai”, “Merсedes-benz”ларга ҳамда “Samsung” русумли эксковатор, фермер хўжалигининг дала шийпони ойналарига зарар етказилган бўлган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Барча фуқароларнинг шахсига аниқлик киритлгани маълум қилинди.