Қашқадарё вилояти Қарши туманида эркак хотини билан жанжаллашиб қолиб, уйини портлатиб юборди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 6 март куни содир бўлган. Эркак хотини билан урушиб, ҳамма оила аъзоларини ўлдириш билан таҳдид қилган. Шундан сўнг аёл инспекторга мурожаат қилган. Ходим уйга келгач эса эркак баттар аччиқланган ва хонадаги газ баллонни портлатиб юборган. Ҳодисада маҳалла котиби ва нозири тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтган. Портлаш оқибатида уйнинг ошхона ва ётоқхона қисми қулаб тушган. Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари суриштирув ўтказмоқда.