Тошкентда навбатдаги ўғирлик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тошкентда яшовчи фуқаро уйининг олдига Спарк автомобилини қолдириб кетган. Эрталаб туриб қараса машина баллонларининг ўрнига ғиштлар турганини кўрган. Фуқаро дарҳол ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган ва ушбу жиноятни содир этганлар топилган. Улар 19 ва 20 ёшли йигитлар экани маълум бўлган. Йигитлар ўша куни тунда ушбу маҳаллага таксичилик қилиб келиб қолган бўлган. Қайтишда Спаркнинг баллонлари чиройли эканини кўриб, ўғирлаб кетган. Улар баллонларни 300 долларга сотиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.