Андижон вилоятида она боласини ўқитувчининг олдида савалаб ташлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Асакадаги 49-сонли мактабда содир бўлган. Ушбу воқеа видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Таъкидланишича, она 4Б синфда ўқувчи ўғлини урган. Хабар қилинишича, бола дарсдан қочган. ХТВ маълумотига кўра, ҳодиса назоратга олинган. Ҳозирда ушбу ҳодиса бўйича маълумот вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиясига тақдим этилган.