Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 1-мактаб ўқучиси синфда номаъқул иш содир этди. Ушбу ҳодиса видоеси тармоқларда кенг тарқалди ва бу воқеа вилоят ИИБ томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, 1-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта-таълим мактабда юқори синфда ўқувчи бола синфхонада сув солинган челакка ҳожатини чиқарган. Боланинг ота-онаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан жазоланган ва жаримага тортилган. Лекин жарима миқдори маълум қилинмаган.
Дарё нашринининг аниқлик киритишича, ушбу номаъқул ишни содир этган боланинг отаси вилоят прокуратурасида маъсулиятли лавозимда ишлайди. Нашрга вилоят ХТБ ахборот хизмати ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаб берган. Лекин улар ҳам жарима миқдори ҳақида билмаслигини маълум қилган.
Таъкидланишича, юқорида келтирилган модда бўйича айбланган фуқаролар БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.