Сирдарё вилоятида 18 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилган.
Маълум бўлишича, шу йил 18 март куни фуқаро Х.М. соат 14:40 ларда пул маблағини қўлга киритиш учун холаваччаси И.М.нинг олдига келиб жанжаллашиб, 10 марта пичоқ урган. Натижада фуқаро вафот этган.
Маълум қилинишича, И.М. отасиз ўсган ва у онанинг ёлғиз фарзанди бўлган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.