Самарқанд вилояти Ургут туманида 29 ёшли Ҳасан Ў. аёвсиз калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича,ҳодиса шу 2 март куни соат 21:00 да содир бўлган. Ҳасанни 43 ёшли Ғафур С. ва укаси 37 ёшли Шавкат С.лар аёвсиз савалаган. Натижада Ҳасан оғир тан жароҳатлари олган.
Ҳодиса юзасидан ўтзкалиган текширув натижасида Ҳасан Ғафурнинг турмушга чиқмаган қизининг шаънини булғаш учун турли гап-сўзлар тарқатиб юргани учун калтаклангани маълум бўлган. Ушбу воқеа юзасидан ака-укаларга нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “к,л” бандлари (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов департаментининг маълум қилишича, ушбу жиноятни содир этганлар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.