Наманган вилоятида 1963 йилда туғилган фуқаро ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилди. Бу ҳақда everyday.uz мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқаро уйида содир бўлган ўғрилик ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Фуқаро 15 март куни сейфидаги 200 АҚШ доллари, 2.058.000 сўм пуллари ва умумий нархи 1.300.000 сўмлик 2 дона тилла узук ҳамда бир жуфт тилла балдоқлари йўқолганини маълум қилган. Олиб борилган тадбирлар натижасида ушбу ўғриликни фуқаро билан бирга яшовчи 1990 йилда туғилган ўғли содир этгани аниқланган.
Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.