Навоий вилояти Кармана туманида аёл ўзи ва уч нафар қизини поезд остига ташлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 21 март куни содир бўлган. 31 ёшли аёл уч нафар қизини кўчага олиб чиқиб, ўзи ва фарзандларини поезд остига ташлагаб, жонига қасд қилмоқчи бўлган. Бу орада аёлнинг 2013 йилда туғилган қизи унинг қўлидан қочиб қолишга муваффақ бўлган, 2016 ва 2018 йилларда туғилган қизлар онанинг олдида қолган. Поезд уриши натижасида аёл ва 2016 йилда туғилган қиз бошидан жароҳат олган. Тезкор тиббий ёрдамга қарамай она вафот этган. Қизга эса ҳозирда шифокорлар қарамоқда.
Аёл яшаган маҳалладагилар бу хонадонда аввал ҳеч қандай жанжал кузатилмаганини маълум қилган. Ҳозирда воқеа юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.