Бугун ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманидаги M-39 автомагистрал йўлида сел келгани ҳақида маълумот тарқалиб, видеоси эълон қилинган эди.
ФВВ ушбу ҳолатни жойида ўрганди. Вазирликнинг маълум қилишича, ҳудудда ҳеч қандай ҳодиса содир бўлмаган.
Аниқланишича, видеодаги ҳолат бундан 3 йил аввал тасвирга олинган бўлган.