Ўзбекистонда Президент номидан сохта аккаунт очиб, одамларни алдаб пулини олган шахс ушланди

Ўзбекистонда Президент номидан сохта аккаунт очиб, одамларни алдаб пулини олган шахс ушланди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номидан сохта аккаунт очган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, Чирчиқда яшовчи 38 ёшли М.М. фейсбукда давлат раҳбари номидан аккаунт очган. Сўнг у орқали мулоқотга киришиб, инсонларга ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари сифатида таништирган. У мурожаатчиларнинг муаммоларини ҳал қилиб бериш учун 50 минг сўмдан 1,5 млн. сўмгача пул олган. Пулларни пластик картасига ташлатиб олаверган. Шу йил 5 февраль куни ўтказилган тадбирда фуқаро қўлга олинган. Унинг телефони ашёвий далил сифатида олинган.

Фуқарога нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Pcity 25 март 2021 09:48
    nahotki?! shunaqasi ham bo'lar ekanda
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ўзбекистонда Президент номидан сохта аккаунт очиб, одамларни алдаб пулини олган шахс ушланди