Хоразмлик йигит совуқ қотиш натижасида ҳалок бўлди. У бир ой қидирувда бўлган

Хоразмлик йигит совуқ қотиш натижасида ҳалок бўлди. У бир ой қидирувда бўлган
Гурлан туманида яшаган, 1997 йилда туғилган Бобохонов Муродали 2018 йил 31 декабрь куни тунги пайтда ўртоғининг уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолгалган. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ хабар қилмоқда.

2019 йилнинг 31 январь куни Муродали Бобохоновнинг жасади ўзи яшаган маҳалладаги фермер хўжалигининг шудгор қилиниб, суғориб қўйилган дала майдонидан топилган.

М.Бобохоновнинг танасида тан жароҳатлари аниқланмади. Суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, у “организмнинг паст ҳароратда совуқ қотиши” натижасида вафот этганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан текширув ишлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Хоразмлик йигит совуқ қотиш натижасида ҳалок бўлди. У бир ой қидирувда бўлган