Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Навоий кўчасида яшовчи опасининг уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 2001 йилда туғилган Аитова Маржон Рустам қизи 2021 йил 16 февралда чиқиб кетган ва сўнгги бор 21 февралда алоқага чиққан. Қизнинг бўйи 160-165 см, юзи думалоқ, сочлари узун, жигар ранг. Эгнида жигар рангли чарм куртка, джинси шим, қора чарм этик бўлган.
Қиз ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан яқин атрофда жойлашган ички ишлар бўлимига ёки 102 рақамига хабар бериш сўралмоқда.