Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 8 синфда ўқувчи қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда НАСАФНЬЮС хабар қилди.
Маълум бўлишича, қизнинг уйига 2019 йил май ойида яқин қариндоши, ўзи билан тенгдош Н.А. келган. Шу вақтда улар уйда ёлғиз бўлгани учун бола қизни зўрлаган. Ушбу ҳодиса эртаси куни ҳам содир бўлган. Натижада қиз ҳомиладор бўлиб қолган ва карантин вақтида қиз фарзандни дунёга келтирган.
Қизнинг онасининг айтишича, ҳодиса содир бўлган куни у уйда бўлмаган. Она қизининг ҳомиладорлигини ҳомила 7 ойлик вақтида билиб қолган. Она бир неча жойларга бу бўйича мурожаат қилган бўлсада масала ҳал бўлмаган. Шунингдек, онанинг маълум қилишича, қизини аммасининг ўғли зўрлаган ва ДНК натижасида ҳам қизнинг отаси у экани маълум бўлган.
Тарқалган хабарларда айтилишича, Н.А. жиноят содир қилган вақтида жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаганлиги сабабли айблилик масаласи ҳал қилмасдан туриб жиноят иши тугатилганини маълум қилган.