Самарқандда навбатдаги жиноят содир бўлди. Воқеа жорий йил 27 январь куни содир бўлди.
Ички ишлар ходимлари томонидан ўз эрини ўлдирган аёл қўлга олинган. Воқеа “қаҳрамони” қўшниларининг таъкидлашича вафот этган эр ўзининг 18 яшар қизини доимий равишда зўрлаб келган.
“У доим маст ҳолда уйига келар ва хотини ҳамда қизларини қийнар эди. Унинг ўлимидан кейин ўша куни кенжа қизини зўрламоқчи бўлгани ҳақида гап тарқалди. Шу кунгача у тўнғич қизини зўрлаб келганини айтишмоқда. Кенжа қизини зўрламоқчи бўлганини кўрган она ўз эрини ўлдирган”, – дейди қўшнилардан бири.
Ҳозирда тергов суриштирув ишлари амалга оширилмоқда, дея хабар қилади UPL.