Қашқадарё вилоятида иккита эркак товламачилик қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Чироқчи туманида икки нафар фуқаро Ғ. исмли эркакнин қўрқитган. Товламачилар Ғ.га унинг Н. исмли аёл билан ишқий муносабатлари акс этган видео уларда борлигини айтган. Улар ушбу видеони интернетда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва бу иш содир бўлмаслиги учун 1000 доллар талаб қилган. Эркаклар сўралган пулнинг 500 долларини олаётганда ушланган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.