Қашқадарё вилоятида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил Наврўз байрами куни содир бўлган. Ўша куни икки ёшнинг бахт оқшоми, тўйи бўлиши керак бўлган. Шу сабабга кўра, қуюқ туманли кунда келин ва ундан ташқари 6 киши Нексия-2да салон томон ҳаракатланган. Йўлда машина юк автомашинасига урилган ва ЙТҲ натижасида куёвнинг отаси ва икки қариндоши воқеа жойида, келиннинг холаси эса шифохонада оламдан ўтган.
Қолган уч нафар йўловчилар эса жиддий жароҳат олгани айтилмоқда.