Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида ЙПХ ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 21 март куни УАЗ-3303 русумли автотранспортнинг маст ҳайдовчиси хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходими Данияр Қаирбоевни уриб кетган. Натижада ходим олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этди.
Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.