Хоразм вилоятида эркак аёлни қўрқитиб, пул талаб қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 31 ёшли Ферузбек Б. 32 ёшли Шаҳноза Н.ни сир сақланиши керак бўлган видеоларни тарқатиб юбораман деб қўрқитган. Эркак видеоларни аёлнинг яқин қариндошларига кўрсатмоқчи бўлган. Ушбу ишни қилмаслик учун Ферузбек Шаҳнозадан 1500 доллар талаб қилган.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида Ферузбек айтилган пуллар ва Samsung Gallaxy S20 телефонини олаётганда ушланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов департаментининг маълум қилишича, ушбу жиноятни содир этган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.