Наманганда хитойлик шифокорларнинг 10 минг доллар ва 100 млн сўм пулларини босқинчилик билан қўлга киритганлар ушланди

Наманганда хитойлик шифокорларнинг 10 минг доллар ва 100 млн сўм пулларини босқинчилик билан қўлга киритганлар ушланди
Наманганда хитойлик шифокорлар босқинчилар ҳужумига учради. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, Наманган шаҳридаги “Пекин” тиббиёт марказида ишловчи ва ўша ерда яшовчи икки нафар шифокор WU YUJI ва WU ZHILIN ҳамда уларнинг таржимони Яҳёхон У.ларга ҳужум уюштирилган. Босқинчилар хорижлик фуқаролар ва таржимонни уриб, 10 минг доллар, 100 млн сўм пул, 2та “Huawei” ва “Redmi 8” телефонларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 164-моддасини 4-қисми “а” банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва жиноятни содир этганлар ушланган. Улар, фарғоналик муқаддам судланган 31 ёшли Жаҳонгир К., 29 ёшли Хабибулло К. ва андижонлик 20 ёшли Абдулло Х.,лар экани маълум бўлган. Суриштирувлар натижасида Абдулло ушбу тиббиёт масканида яхшигина даромад борлигини билгани, калитни қўлга киритгани ва гуруҳ бошлиғи Жаҳонгирни қизиқтиргани аниқланган.

Тергов департаментининг маълум қилишича, уларнинг айби исботланса гуруҳ аъзолари 15 йилдан 20 йилгача қамалиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Наманганда хитойлик шифокорларнинг 10 минг доллар ва 100 млн сўм пулларини босқинчилик билан қўлга киритганлар ушланди