Тошкентда блогер Бозоров Миразиз Мирзажон ўғли калаткланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 28 март куни уч нафар номаълум шахслар 29 ёшли блогерни уриб тан жароҳатлари етказган. Натижада блогерда бош мия очиқ ва ёпиқ жароҳатлари, ўнг қош соҳаси йиртилган жароҳати, кўкрак қафаси ва қорин соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиши, ўнг оёқ болдир суяги очиқ синиши жароҳатлари қайд этилган.
Бозоровни урган шахслар номаълум томонга қочиб кетган. Айни вақтда уларни қидириб топиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.