Пойтахтда фуқаро Мавжуда Маматкасимова вафот этди. Бу ҳақда журналист Алексей Волосевич хабар қилди.
Журналистнинг маълум қилишича, фуқаро 28 март куни вафот этган. Ҳозирда аёлнинг ўлими юзасидан расмий маълумот берилмаган.
Таъкидлаш жоиз, аввалроқ Маматкасимова қурувчилар томонидан уйидан чиқариб юборилган. Фуқаро компенсация миқдоридан норози бўлган. Аёлнинг квартираси Олтинтепа кўчасида жойлашаган. Аёл Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари суди қарорига кўра уйидан чиқариб юборилган. Қурувчи компания эса BB-stroy экани айтилмоқда. Компания қурилиш ишлариини шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарорига кўра бошлаган.