Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 15 ёшли қиз товламачилик қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 9 синфда ўқувчи 15 ёшли Маржона 36 ёшли Муҳаммадорифга қўнғироқ қилиб, унда хотини ва унга тегишли сурат ва видеолар борлигини айтиб, уларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган. Қиз бундай қилмаслик учун эса 5 млн сўм талаб қилган. Қиз айтилган пулни такси орқали шаҳардаги “Зиёда” тўйхонаси олдида олаётганда ушланган.
Кейинчалик маълум бўлишича, қиз Муҳаммадорифнинг турмуш ўртоғига тегишли бўлган эски рақамини сотиб олган ва унга телеграм аккаунт очган. Бу орада қиз телеграмнинг эски хотирасини тиклаб олган ва сурат ҳамда видеоларни қўлга киритган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.