Самарқанд шаҳрида Нексия таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 28 март куни соат 21:30ларда М.С.Барака кўчасида содир бўлган. Автомобиль бошқарувида 25 ёшли ҳайдовчи бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Автомобилга техник зарар етган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.