Тошкент вилоятида эркак қўшнисини зўрламоқчи бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса шу йил 13 март куни Бекободда содир бўлган. 1995 йилда туғилган эркак 1999 йилда туғилган таниш қизининг олдига келиб, уни ҳақоратлаб, урган. Таъкидланишича, эркак маст ҳолатда бўлган.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, эркак қизни зўрламоқчи бўлган. Ҳодиса видеоси тармоқларда тарқатилган. Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 119 моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Қиз тиббий кўрикдан ўтказилганда, у чап елкасидан жароҳат олгани маълум бўлган. Фуқарога нисбатан тиббий муолажа кўрсатилмоқда.