Наманган вилоятида аёл фарзандларини дарёга ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 28 март куни соат 09:30ларда содир бўлган. Мингбулоқ туманида 42 ёшли аёл 6 ва 3 ёшли фарзандларини Сирдарё дарёси устидаги кўприкдан ташламоқчи бўлганда Миллий гвардия ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган. Ходимлар ушбу ҳолат юзасидан ИИБга, аёл истиқомат қиладиган Тўрақўрғон тумани ҳокимиятига ва унинг оила аъзоларига маълумот берган.
Миллий гвардия ахборот хизмати хабарида аёл нима сабабдан бундай қилмоқчи бўлгани очиқланмаган.