Сурхондарёда сингил акасини ИИБга топширди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро 26 февраль куни Шўрчида ИИБга мурожаат қилган. У акасининг устидан ариза ёзган. Фуқаро ўз аризасида акаси ундан 2018 йилнинг октябрь ойида 137 млн сўм олиб қайтариб бермаганини билдирган. Эркак синглисига ёғ маҳсулотлари бизнеси билан шуғулланишини, ундан тушган фойдадан ҳар ойда 9 млн сўмдан бериб туришни ваъда берган. Лекин ваъда бажарилмаган.
Шу йил 20 март куни акага нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.