Тошкент ва Қорақалпоғистонда 2000 доллар пора таклиф қилганлар қўлга олинди

Тошкент ва Қорақалпоғистонда 2000 доллар пора таклиф қилганлар қўлга олинди
Шу йилнинг 27 январь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ИИБ ходими Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда шу йил 26 январь куни Қўнғирот тумани Қорақурсақ қўрғонида яшовчи Д.Г. бошқарувидаги “УАЗ” автомашинасини “Мўйноқ-Қўнғирот” йўлининг 63-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилганлиги, автомашинасининг юкхонасида, тегишли ҳужжатларсиз Қўнғирот тумани “Қўнғирот УУРБ” (бурғулаш) ишчиси С.Ж.га тегишли 30 қоп цементларни олиб кетаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилиб, Мўйноқ тумани ИИБга топширилганлиги, ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётган вақтида С.Ж. ходимга ишни ижобий хал қилиб бериш ва тўпланган ҳужжатларни судга олиб чиқмаслик эвазига пора сифатида 2000 АҚШ долларини таклиф этаётганлигини маълум қилган.

Ушбу билдирги юзасидан 27 январь соат 17.30ларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида С.Ж. пора сифатида 2000 АҚШ долларини ходимга хизмат хонасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Шунингдек, жорий йил 30 январь куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 7-сонли ИИБ ходими Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилиб, унда Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи И.Б. ва бошқа шахслар билан бирга 2018 йил октябрь ҳамда ноябрь ойларида “Silk Road Industry” МЧЖ раҳбари Ф.К.дан умумий қиймати 244 млн. сўмлик “Libеra” номли болалар тагликларини келгусида савдо тушумидан тушган пулдан бериш шарти билан олиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, болалар тагликларини сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бораётганлигини, И.Б. унга текширув ҳужжатларини терговга ўтказмасдан унинг фойдасига хал қилиб бериш эвазига пора сифатида 2000 АҚШ долларини таклиф этаётганлигини маълум қилган.

Ушбу билдирги юзасидан 2 февраль соат 03.20ларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Тошкент шаҳар бўлими, Учтепа тумани прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир натижасида И.Б. пора сифатида 1500 АҚШ долларини ходимнинг хизмат хонасида бераётганида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент ва Қорақалпоғистонда 2000 доллар пора таклиф қилганлар қўлга олинди