Тошкентда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 27 март куни Кобальт ноқулай об-ҳаво шароитида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ласеттига бориб урилган. Натижада ушбу автомобиль ҳайдовчиси 31 ёшли эркак ва 33 ёшли аёл вафот этган. Яна бир 25 ёшли йўловчи эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.