Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида икки нафар вояга етмаган қизлар бедарак йўқолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йўқолган қизлар 13 ва 17 ёшда бўлган. Уларнинг бири Эргашева Заҳро Эшмуродовна Батош МФЙ, Зиёкор кўчаси, 6-уй 17-хонадонда яшайди. Қиз 20-сонли мактабда 6-синфда таҳсил олади. Қизнинг бўйи 135-140 см, сочлари қора ва узун, кўзлари қора рангда ва ўртача катталикда, юзи думалоқ. Бурни ва қулоқлари ўртача катталикда. Йўқолган куни эгнида қизил спортивка, оқ футболка, кулранг жинси шим ва қора рангли оёқ кийими бўлган.
Йўқолганлардан яна бири Жўраева Динора Илёсовна Оқтепа МФЙ, Ойдин кўчаси, 11-уйда истиқомат қилади. У ҳам мактаб ўқувчиси. 19-сонли мактабнинг 10 синфида ўқийди. Унинг бўйи 140-145 см, соқлари ва кўзлари қора, юзи овалсимон, бурни ва қулоқлари ўртача катталикда. Диноранинг эгнида қора куртка, оқ трико ва оқ красовка бўлган.
Йўқолган қизлар ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан 102, (75) 221-66-45, 224-41-85, 221-02-15 ва 227-22-67 рақамларига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.